ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Дональд Трамп Сурия Президенти Башар Асадга суиқасд ташкиллаштиришга ҳаракат қилганини тан олди​

 Дональд Трамп Сурия Президенти Башар Асадга суиқасд ташкиллаштиришга ҳаракат қилганини тан олди​ АҚШ Президенти Дональд Трамп бир неча йиллар давомида Сурия Президенти Башар Асадга суиқасдни ташкиллаштиришга ҳаракат қилганини тан олди.

Лекин, ўзининг айтишича, кейинчалик бундай режадан воз кечишга қарор қилган.

“Fox News” тарқатган маълумотга кўра, Президентнинг бу режаси 2017 йилда Пентагон раҳбари Жеймс Меттис маслаҳатига кўра амалга ошмаган.

Трамп мудофаа маҳкамаси раҳбарини "ҳаддан ортиқ баҳоланган генерал" сифатида таърифлаб, ўзи эса Асадни йўқ қилиш режасидан воз кечганидан афсусланмаслигини айтган.

Маълумот ўрнида келтириш жоизки, Трампнинг ўзи 2018 йилда оммавий ахборот воситалари хабарига муносабат билдириб, Вашингтоннинг Сурия Президентига нисбатан бундай режалари борлигини инкор қилганди. 

2 881
ЎзА