ЎзА Ўзбек

07.09.2018 14:51 Чоп этиш версияси

Дональд Трамп: “Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот ҳаётимдаги энг яхши учрашувлардан бўлганди”

Дональд Трамп: “Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот ҳаётимдаги энг яхши учрашувлардан бўлганди”
АҚШ раҳбари Дональд Трамп Россия Федерацияси етакчиси Владимир Путин билан Хельсинкида бўлиб ўтган учрашувни мулоқотлар ичидаги энг мазмунлиларидан бири, деб атади. Мамлакат раҳбари бу ҳақда Монтана штатида ўз тарафдорлари олдида қилган чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Владимир Путин билан учрашув давомида Украина, Сурия давлатлари ҳақида, Исроилнинг хавфсизлик масаласи, шунингдек, ташқи сиёсатнинг кўплаб муҳим жиҳатлари борасида фикр алмашдик”, дея қайд этган Оқ уй раҳбари.

Маълумот ўрнида, АҚШ билан Россия Президентлари ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 16 августида Хельсинкида бўлиб ўтганди.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА
5 485