ЎзА Ўзбек

15.10.2018 09:40:10 Чоп этиш версияси

Дональд Трамп: "Иттифоқчи ким?"


АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг ҳеч бир иттифоқчиси ўзини Европа иттифоқичалик адоватли тутмайди, деб ҳисоблайди.

"CBS" телеканалига берган интервьюсида шу ҳақда сўз юритган АҚШ етакчиси мулоҳазалари давомида “Иттифоқчи ким? Биз жуда кўплар билан яхши муносабатдамиз. Лекин ҳеч ким бизга Европа иттифоқичалик ғайирлик билан муносабатда бўлмаган. Бу иттифоқ аввал бошданоқ, савдо муносабатларида биздан фойдаланишни назарда тутиб тузилган, эндиликда улар шундай ҳам қилишмоқда”, деган фикрларни айтган.