ЎзА Ўзбек

15.10.2018 08:33:44 Чоп этиш версияси

Доналд Трамп: "АҚШ сайловларида Хитой Россиядан ҳам хавфлироқ"

«Агар таққослайдиган бўлсак Хитой АҚШ сайловларида Россиядан ҳам хавфлироқ» деган Қўшма Штатлар президенти "CBS" каналига берган интервьюсида.

«Менимча, 2016 йилги президентлик сайловларида Хитой ҳам аралашди ва у яна аралашади», дея қўшимча қилган Доналд Трамп. 

2016 йилги сайловларда аралашиш юзасидан тергов жараёнлари бир йилдан бери давом этиб келмоқда. Ушбу тергов натижасида бир нечта Россия фуқароси, беш нафар америкалик ва бир нафар нидерландиялик шахсларга нисбатан айбловлар қўйилган.