ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Дмитрий Песков: “Россия ва Япония ўртасидаги айрим масалаларга ҳали ҳам ечим топилмаган”

Дмитрий Песков: “Россия ва Япония ўртасидаги айрим масалаларга ҳали ҳам ечим топилмаган”

“Москва Россия ва Япония ўртасидаги бир қатор муҳим масалаларга ҳозирча ечим топилмаганига таассуф билдириб, айни пайтда икки давлат муносабатларида ижобий ривожланиш кузатилаётганини эътироф этади”, деди “Россия” телеканали эфирида давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Интерфакс” унинг сўзларидан иқтибос келтирган. Аввалроқ, Япония бош вазири Синдзо Абэ тинчлик шартномаси ва икки давлат муносабатларидаги беқиёс имкониятлар ҳақида фикр билдирганди.

3 037
ЎзА