ЎзА Ўзбек

30.11.2019 Чоп этиш версияси

Дмитрий Песков газ нархи қанча бўлиши бўйича саволга жавоб бермади

Дмитрий Песков газ нархи қанча бўлиши бўйича саволга жавоб бермади

ТАСС хабарида келтирилишича, Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Киев ўртасидаги келишувга мувофиқ газ нархи қанча бўлиши бўйича саволга жавоб беришдан бош тортди.

“Тижорат келишуви қатнашчиси бўлмаган кишининг бу ҳақда гапириши ноўрин. Келинг, келишувнинг якунини кутамиз”, деди у. Маълумот учун, аввалроқ Президент Владимир Путин Россия Украина учун газ нархини ҳозиргидан 25 фоизга арзонлаштиришга тайёрлигини айтганди.

1 185
ЎзА