ЎзА Ўзбек

12.02.2020 Чоп этиш версияси

Дмитрий Песков: “АҚШ кўпинча ноқонуний, лекин ўз манфаатига хизмат қилувчи чеклов чораларини қўллайди”

Дмитрий Песков: “АҚШ кўпинча ноқонуний, лекин ўз манфаатига хизмат қилувчи чеклов чораларини қўллайди”

АҚШнинг қайсидир давлатга нисбатан санкция қўллаши “ўз умрини яшаб бўлган” амалиёт саналади.

Вашингтон бу воситадан ўзининг ташқи сиёсатдаги манфаати йўлида фойдаланмоқда, деди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

“РБК“ хабарига кўра, Песков АҚШнинг Венесуэла туфайли Россияга санкция қўллашига оид саволга жавоб бера туриб: “АҚШ кўпинча ноқонуний, лекин ўз манфаатига хизмат қилувчи чеклов чораларини қўллайди”, деб таъкидлади.




2 912
ЎзА