ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Дмитрий Медведев истеъфога чиқди

Дмитрий Медведев истеъфога чиқди

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Президентнинг Федерал Мажлисга мурожаатидан кейин ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиқишини маълум қилди.

Владимир Путин ҳукумат аъзоларига биргаликда ишлагани учун миннатдорлик билдирди. Россия раҳбари яқин орада ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси билан учрашишини айтиб, ҳозирча улардан вазифасини тўлиқ бажаришини илтимос қилди.

Бундан ташқари, Президент Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш ниятида экани ва бу лавозимни Медведевга топширишини маълум қилди.

Бундан аввалроқ, Россия Президенти Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Давлат Думасига Бош вазир номзодини нафақат маъқуллаш, балки тасдиқлашни ҳам топширишни таклиф этган эди.

7 923
ЎзА