Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 09:13 Чоп этиш версияси

Диплом топшириш маросимида "ғаройиб меҳмонлар”

Диплом топшириш маросимида "ғаройиб меҳмонлар” Калифорнияда сақоқушлар диплом топшириш маросимини бузишига сал қолди, деб ёзади “Metro”.

Аслида бу воқеа ўтган ҳафтада Пеппердайн университетида содир бўлган экан:

Ўтказилаётган диплом топшириш маросимида ногоҳ икки сақоқуш пайдо бўлиб, йиғилганларнинг шундоқ бошига қўнмоқчи бўлади. Ҳатто биттаси олдинроқ қаторга жойлашишга ҳаракат қилиб кўради. Аммо бу ердан ҳайдаб солингач, қуш битирувчилар учун аталган қизил йўлакка ўтишга “мажбур бўлади”. Маросимдагилар уни бу ерга ҳам “сиғдиришмайди”.

Кўпчиликка завқ бағишлаган “сақоқушлар томошаси”дан сўнг диплом топшириш маросими давом этган.

– Пеппердайн университети Тинч океани соҳилидаги машҳур дам олиш масканлари Малибу ва Санта-Моника яқинида жойлашган. Шунинг учун ҳам эртами кеч бу қушлар университетнинг диплом топшириш маросимини ўзиники қилиб олади, деб ҳазил қилган “сақоқушлар томошаси” видеоси муаллифи.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 836