ЎзА Ўзбек

23.07.2018 19:53 Чоп этиш версияси

Денис Тен тасодифий қотиллик қурбони(ми?)

Денис Тен тасодифий қотиллик қурбони(ми?)
Марказий Осёда ягона, Қитъада биринчи, дунёда учинчи ўринда турувчи ёш спортчи Денис Тен вафот этди. 

Шу йилнинг 19 июль куни кўча безорилари томонидан пичоқланган қозоғистонлик ёш фигурали учувчи оғир жароҳатланган эди.

Оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этган Денис Теннинг 21 июль куни Остона кўчалари бўйлаб видолашув маросими ўтказилди. Унда ҳукумат раҳбарлари, минглаб фуқаролар, хорижлик спорт усталари қатнашди.

4e4cb602-8ea7-4927-b9d1-796558cab3d3.jpg

Казинформ маълум қилишича, дастлаб уюштирилган жиноий иш деб тахмин қилинган ушбу ҳолат бошқача бўлиб чиқди. Тасодиф туфайли кўчада икки нафар безори Денис Теннинг машинасининг ойналарини ечаётган маҳал спортчи уларга қаршилик кўрсатган ва улар спортчини пичоқлаган. 

Дилобар Маматова, ЎзА
8 504