ЎзА Ўзбек

03.05.2018 12:45 Чоп этиш версияси

Денгизларни қуруқликка айлантириш ҳисобига Осиё кенгаймоқда

07.jpg

Theguardian нашрининг ёзишича, Осиё ҳудуди – Малайзиядан тортиб Дубайгача денгизларни қуруқликка айлантириш ҳисобига кенгаймоқда. Бундан кимдир фойда қилаётгандир, аммо денгиздаги ҳаёт, у билан тирикчилиги боғлиқ инсонлар бундан зиён кўриши мумкин.

09.jpg

“Авваллари бу ерда жуда кўп балиқ бўлар эди. Бир неча йиллар илгари денгизнинг саёз жойига бориб, тўрсиз, қўлларим билан турли балиқларни тута олардим. Ҳозир эса бунинг умуман имкони йўқ”, дейди балиқчи Абдул Раҳмон тўридаги қуриб қолган денгиз қисқичбақасини ола туриб.

18.jpg

Денгизчи бунда қирғоқлар бўйларида қад ростлаётган ҳашаматли биноларни айблайди. 240 гектарли денгизни қуритиш эвазига ҳосил бўлган қуруқликда қурилаётган бинолар Seri Tanjung Pinang 1 (STP1) лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. 2006 йилда бошланган ушбу лойиҳа Малайзиянинг Пенанг оролидаги ягона шаҳар Жорж Таун атрофига супер замонавийликни олиб кириш мақсади қўйилган. 

15.jpg

Ҳозирда лойиҳанинг иккинчи босқичи (STP) устидаги ишлар жадаллик билан олиб борилаяпти.  

11.jpg

Хитойга тегишли Communications Construction Company (CCC) компаниясининг маҳаллий шўъба корхонаси экскаваторлар, қурилиш кемалари, бульдозер ва ер ковлайдиган машиналар ёрдамида ҳашаматли бинолар учун денгизни қуритмоқда.

10.jpg

Денгизни қуритиб ер ҳосил қилиш Осиё учун янгилик эмас.

20.jpg

Хитой, Гонконг ва Япония бу фаолият билан 19-асрдан бери шуғулланишади. Аммо айни вақтда унинг кўлами ниҳоятда кенгайган. Натижада денгиз экотизими бутунлай ўзгарди. Чунки табиий ороллар қирғоқлари сунъий ороллар билан туташтирилиб, йўқ жойдан сунъий ороллар бунёд этилмоқда.

14.jpg

Хитойнинг денгиз қирғоғида жойлашган шаҳарлари 2006 йилдан 2009 йилгача янги уй-жойлар, саноат ҳудудлари ва портлар қуриш учун 700 км²ли ерни денгиз ҳисобига ҳосил қилишган. 

21.jpg

Қиёслаш учун келтирамиз: Сингапурнинг ҳудуди 719 км² тенгдир. Янги Нанхюи шаҳарини барпо этиш учун суний 130 км² қуруқлик Хитойнинг миллий харитасини ўзгартиришга етарли бўлди: Caofeidian иқтисодий зонаси учун яратилган суний ер Лос Анжелес ҳудудидан икки баробар катта ҳисобланади.

08.jpg

Хитой ҳукумати бундай улкан лойиҳалар назоратдан чиқиб кетаётгани ва атроф муҳитга катта зиён етказаётганидан ташвишланиб, жорий йили денгиз ҳисобига қуруқлик яратиш лойҳаларини тўхтатди. 

17.jpg

Аммо эндиликда бошқа Осиё мамлакатлари бу йўналишда анча фаоллашишган. Мисол учун Малайзияда Пенанг оролидаги STP лойҳасидан ташқари 700 000 аҳолига мўлжаланган Ўрмон шаҳрини барпо этиш учун денгизни қуритиш ишлари олиб борилмоқда.

12.jpg

Филиппин янги Manila Bay шаҳрини қуриш учун 1010 гектарли суний ер барпо этаяпти. Камбоджа ҳам молия ташкилотлари учун денгизни қуритиш билан янги ер очмоқда, Дубай денгизни қуруқликка айлантиришни саньат даражасига чиқарди. Шри Ланка ҳам денгизни қуритиш борасида анчагина ишлар олиб бормоқда.

21.jpg

Малайзиядаги эколог-мутахассислар бундай кўламдаги фаолият атроф муҳитга жуда катта салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлашмоқда. 

22.jpg

Денгизларни ўзлаштириш натижасида балиқлар, денгиз тошбақалари, қисқичбақалар, денгиз ўтлари ва бошқа денгиз мавжудотларининг яшаб, озуқланадиган жойларининг ниҳоят даражада қисқаришига ҳамда ботқоқ ва маржон қояларнинг йўқолиб кетишига олиб келади. Бундан ташқари, ўзлаштирилган ерлардаги янги шаҳарлар, транспорт кесишмалари ва саноат зоналари чиқинди ва атроф муҳит ифлосланиши муаммосини келтириб чиқаряпти. Энг ачинарлиси, денгиз билан тирикчилиги боғлиқ инсонлар жуда мушкул аҳволда қолишмоқда.

Н.Тошпўлатова

10 137