Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.12.2017 17:03 Чоп этиш версияси

15-22 декабрь кунлари Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

15-22 декабрь кунлари Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади Ана шу етти кун давомида Қувайтда Ўзбекистон амалий санъати ва фотокўргазмалар тақдимоти, Ўзбекистон туристик салоҳияти ва маданий обидалари тақдимоти, “Ўзбекистон-бағрикенг диёр” номли давра суҳбати, хаттотлик бўйича мастер-класслар ўтказилади.

Юртимиз вакиллари турли давлатларда ана шундай маданият ҳафталикларини ўтказиш борасида етарли тажрибага эга. Кўпчилик яхши эслайди ноябрь ойида Ашхабодда маданият кунлари ўтказилган эди. Тадбир доирасида ўтказилган амалий санъат намуналари кўргазмаси ва ўзбек санъат усталарининг концерти кўпчиликка манзур бўлганди.

ЎзА
9 475