ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

Деҳли ҳавоси инсонлар саломатлигига хавф туғдирмоқда

Деҳли ҳавоси инсонлар саломатлигига хавф туғдирмоқда

Ҳиндистоннинг Деҳли Миллий пойтахт округидаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган инсон саломатлигига хавф кўрсаткичи меъёридан бир неча ўн бараварига ошиб кетди. 

Ноябрь ойида шаҳар атрофидаги туманларнинг ҳосилдан бўшаган ерларидаги экин қолдиқлари ёқилиши сабабли Деҳлида шусиз ҳам мусаффо бўлмаган ҳаво янада ифлосланади. 

“India Today” журналида қайд этилишича, ҳавода заҳарли қурум зарралари кўплигидан шаҳарда мактаблар ёпилган, Индира Ганди номли халқаро аэропортда 40 дан ортиқ парвозлар бекор қилинган, қурилиш ишлари тўхтатилган. 

Ҳафта бошиданоқ пойтахтда шахсий автомобиллар ҳаракатига чекловлар жорий қилинган. 

1 901
ЎзА