ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Давомли жала қуйиши ​туфайли Австралиядаги ўрмон ёнғинларининг учдан бир қисми бартараф бўлди

Давомли жала қуйиши ​туфайли Австралиядаги ўрмон ёнғинларининг учдан бир қисми бартараф бўлди

Австралиялик ўт ўчирувчилар мавсум бошидан илк бор Янги Уэльс штатидаги ўрмон ёнғинларини бутунлай бартараф қилишга муваффақ бўлди.

“РИА Новости“ хабарида айтилишича, маҳаллий ўт ўчириш хизмати Twitter орқали шундай маълумот тарқатган.

“Махсус хизматлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан жуда кўп ва машаққатли ишлар қилинди”, дейилади хизмат томонидан тарқатилган маълумотномада.

Ўрмон ёнғинларининг учдан бир қисми ҳудудда давомли жала қуйиши туфайли бартараф бўлган.

2 644
ЎзА