ЎзА Ўзбек

10.01.2020 Чоп этиш версияси

Грузия ТИВ баёноти: мамлакатда АҚШ ҳарбий базалари мавжуд эмас

Грузия ТИВ баёноти: мамлакатда АҚШ ҳарбий базалари мавжуд эмас

Аввал хабар қилганимиздек, жаҳон ахборот манбаларида АҚШнинг Эронга ёндош мамлакатлар ҳудудида жойлаштирилган ҳарбий базалари харитаси эълон қилинган эди. 

Ҳарбий базалари жойлаштирилган, дея тарқатилаётган хариталарда Грузия ҳудудлари ҳам кўрсатилгани сабабли Грузия Ташқи ишлар вазирлиги бу борадаги мулоҳазаларга муносабат билдириб, кескин рад этди.

“Бундай гаплар чайқовчиларнинг гапи. Грузия ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларни жойлаштириш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, бу масала кун тартибига ҳам киритилмаган“, дейди Давид Залкалиани ҳукуматнинг навбатдаги йиғилишидан сўнг ташкил этилган брифингдаги баёнотида.

Грузия ТИВ Тблиси Яқин Шарқдаги, хусусан, АҚШ ва Эрон ўртасидаги можароли вазиятни мунтазам кузатиб бораётганини ҳамда минтақада тинчлик вазиятини барқарорлашиши тарафдори эканини таъкидлади.

“ТАСС“ хабарида эслатилишича, Грузия Президенти Саломе Зурабишвили мамлакатда АҚШ ҳарбий базалари қурилиши ғояси мақсадга мувофиқ эмаслигини айтгач, унга импичмент билан таҳдид қилган мухолифатнинг танқидларига учраган эди.​

2 160
ЎзА