ЎзА Ўзбек

03.10.2018 11:59:17 Чоп этиш версияси

Бензин ва дизелда ҳаракатланувчи автомобиллар сотувини тақиқлаш қонуни муҳокама этилади


Дания ҳукумати 2030 йилдан бошлаб мамлакатда бензин ва дизелда ҳаракатланувчи автомобиллар сотувини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни парламент муҳокамасига тақдим этади. Бу ҳақда мамлакат энергетика ва иқлим масалалари вазирлиги вакили маълумот берди, дейилади Reuters агентлиги хабарида.

Қонун маъқулланса, Дания 2040 йилдан кейин бундай автомобиллар сотуви тақиқланувчи ва электромобилларга ўтувчи Буюк Британия ва Франция қаторига қўшилади. 
Маълумот учун, 2019 йил апрелидан бошлаб Лондон марказида ҳаракатланган дизелли автомобиль эгаси ҳар бир кун учун 24 фунт стерлинг жарима тўлайдиган бўлади.​