ЎзА Ўзбек

11.07.2019 14:36 Чоп этиш версияси

DAAD Душанбедаги ахборот марказини ёпишга қарор қилди

DAAD Душанбедаги ахборот марказини ёпишга қарор қилди

Германиянинг Илмий ходим ва талабалар алмашинуви билан шуғулланувчи Академик алмашувлар немис хизмати Deutscher Akademischer Austauschdienst - DAAD Душанбе шаҳридаги ўзининг ахборот марказини беркитди.

DAAD матбуот котиби Кордула Лукассен 10 июль куни жаҳоннинг 57 та мамлакатидаги ахборот хизматлари фаолияти ўрганиб чиқилганидан сўнг Душанбедаги Академик алмашувлар немис хизматининг ахборот марказини ёпишга қарор қилинганини маълум қилди.

–Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бизнинг бошқа марказларимиз, жумладан Марказий Осиёдаги марказларимиз, Тожикистондаги ахборот марказидан юқори мақомга эга экан. Шу муносабат билан ГФР ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Таълим ва илмий тадқиқотлар вазирлиги билан консультация ўтказганидан сўнг 30 июндан бошлаб Душанбе шаҳридаги DAAD ахборот марказини беркитишга қарор қилди,– дейди Кордула Лукассен.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тожикистон пойтахтида DAAD ахборот маркази 2004 йилда очилган эди. Хабарларга кўра, шунда буён тожикистонлик 700 дан ортиқ талаба ва олим Германияда бепул таълим олган ёки малакасини оширган.

ЎзА
2 017