ЎзА Ўзбек

13.11.2019 Чоп этиш версияси

Боливиядаги сўнгги воқеалар

Боливиядаги сўнгги воқеалар Эво Моралес Боливия Сенати иккинчи спикери Жанин Аньеснинг ўзини Президент вазифасини бажарувчи, деб эълон қилишини давлат тўнтариши деб ҳисоблайди. ТАСС хабарига кўра, истеъфога чиққан Президент бу ҳақда Twitterдаги саҳифасида фикр билдирган.

“Даҳшатли тўнтариш содир бўлди. Айирмачилардан бўлган сенатор ўзини сенат раиси ва қонун чиқарувчилар ёқловисиз президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Буларнинг барчасини у халқ иродасини бўғиб, ўз тарафдорлари, полиция ва қуролли кучлар кўмагида амалга оширди”, деб ёзади у.

5 297
ЎзА