ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

COVID-19 билан боғлиқ дунёдаги вазият ёмонлашаётгани маълум қилинди

COVID-19 билан боғлиқ дунёдаги вазият ёмонлашаётгани маълум қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебреисуснинг маълум қилишича, коронавирус билан боғлиқ дунёдаги вазият ёмонлашмоқда ва аксарият мамлакатлар вазиятни ҳамон назоратга ололгани йўқ.

"The Guardian" газетасининг Гебреисус берган маълумотларга таяниб ёзишича, Дунёнинг кўп қисмида вирус назорат остига олинмаган. Аҳвол тобора ёмонлашмоқда. Ҳозиргача ЖССТ 12 миллион кишининг COVID-19 инфекциясига чалинганини рўйхатга олган. 544 мингдан ортиқ жон бой берилди. Пандемия борган сари тезлашмоқда.

Хабарда айтилишича, сўнгги олти ҳафтада жами касалланганлар сони икки баробарга ортган.

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси дунёдаги энг бой давлатлардан айримларининг соғлиқни сақлаш тизимини издан чиқариб юборди.

Самарали чораларни қўллаётган мамлакатларда эса маблағ тақчиллиги кузатилмоқда.

5 619
ЎзА