ЎзА Ўзбек

12.02.2020 Чоп этиш версияси

Черногорияда инвестиция киритган хорижликка мамлакат фуқаролиги берилади

Черногорияда инвестиция киритган хорижликка мамлакат фуқаролиги берилади

Черногорияда инвестиция киритганлик учун мамлакат фуқаролигини бериш бўйича илк ариза қайд этилди.

Мамлакат фуқаролигини олган илк хорижлик Бирлашган Араб Амирликлари инвестори бўлди.

“Российская газета” хабарида эслатилишича, Черногория фуқаролигини олиш учун инвестиция киритиш ва давлат фондини инвестициялаш лозим. Инвесторга икки имкон берилади: биринчиси – ҳукумат тасдиқлаган лойиҳага кўра ҳудудлар ривожига 450 евро инвестиция киритиш, иккинчиси – кам ривожланган ҳудудлар ривожи учун камида 250 минг евролик инвестиция киритишдан иборат. Инвестор ўз активларини беш йилдан сўнггина сотиши мумкин, бунда у фуқароликни сақлаб қолади.