ЎзА Ўзбек

11.07.2019 10:25 Чоп этиш версияси

Чехияликларнинг сиёсий вазиятдан норозилиги ошмоқда ​

Чехияликларнинг сиёсий вазиятдан норозилиги ошмоқда ​

Чехияликларнинг мамлакатдаги сиёсий вазиятдан норозилиги ошиб бормоқда. 

Жамоатчилик фикрини ўрганувчи “CVVM” агентлиги шундай маълумот берди, дейилади “ct24.ceskatelevize.cz.” хабарида. 

Июнда ўтказилган охирги сўровда 46 фоиз аҳоли мамлакатдаги сиёсий вазиятдан норозилигини билдирган, 20 фоиз бу фикрга аксинча муносабатини маълум қилган. 

Сўров иштирокчиларининг яна 31 фоизи сиёсат ва сиёсатчиларга бефарқ эканини айтган.

“Қисман ёмонлашувга қарамай, бу ҳолат мамлакатнинг 2012-2013 йиллардаги сиёсий вазиятидан анча яхши”, дейишмоқда сўров ташкилотлари.

ЎзА
2 156