ЎзА Ўзбек

12.01.2018 19:07 Чоп этиш версияси

Чехияда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Чехияда 12-13 январь кунлари Президент сайловининг биринчи тури бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлиги учун 9 киши ўз номзодини қўйган, дея хабар бермоқда Euronews.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, асосий кураш амалдаги Президент Милош Земан ва Чехия Фанлар академиясининг собиқ раҳбари Иржи Драгош ўртасида кечиши кутилмоқда.

Агар номзодлардан бири биринчи турда 50 фоиздан кўп овоз тўплолмаса, икки ҳафтадан кейин иккинчи тур бўлиб ўтади. Президент беш йилга сайланади.

Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 1 январда ўрнатилган. Мамлакатларимиз ҳамкорлигида кўплаб қўшма корхоналар ташкил этилган. Савдо-иқтисодий алоқалар йўлга қўйилган.

ЎзА
13 010