ЎзА Ўзбек

04.02.2020 Чоп этиш версияси

Чехия коронавирусга қарши курашда Хитойга моддий кўмак ажратади

Чехия коронавирусга қарши курашда Хитойга моддий кўмак ажратади

Чехия ҳукумати коронавирусга қарши курашда кўмак сифатида Хитойга 10 миллион крона, яъни 435 минг долларга яқин маблағ ажратишга қарор қилди. 

“РИА Новости“ бу ҳақда мазкур мамлакат бош вазири Андрей Бабишнинг вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейинги матбуот анжуманидаги фикрига асосланиб хабар тарқатди.

“Хитойга тиббий воситалар етказиш масаласи кўрилмади, негаки улар бу ерда, ўзимиз учун ҳам зарур. Кейинги ҳаракатимизни Евроиттифоқ мамлакатлари ҳаракатига мувофиқлаштирамиз”, деди бош вазир.

1 981
ЎзА