ЎзА Ўзбек

14.12.2017 13:02 Чоп этиш версияси

Чаплин оиласи Лондондаги Кино музейини сақлаб қолишга чақирмоқда

Чарли Чаплин оиласи вакиллари Лондондаги Кино музейини сақлаб қолишга чақирмоқда. Ушбу музей ўз даврида овозсиз кинонинг афсонасига айланган Чарли Чаплиннинг болалиги билан боғлиқ муҳим жой бўлиб, айни пайтда ёпилиш арафасида турибди.

Музей 19 йилдан бери Лондон жанубидаги Lambeth Workhouse биносида фаолият юритиб келади. Мазкур бино бошқа бир ташкилотга сотилгани боис музейнинг ундан чиқарилиши маълум қилинган.

Музей ва бино эгаси (SLAM) ўртасидаги ижара шартномаси 2018 йил март ойида тугайди. Шу муносабат билан музей раҳбарияти ушбу ташкилотни муаммога ечим топиш бўйича ҳамкорликка чақирмоқда.

Чарли Чаплин оиласи вакиллари, хусусан, унинг қизи Жералдина Чаплиннинг сўзларига кўра, мазкур бино Чарли Чаплин ҳаётининг биринчи қисмида муҳим ўрин тутган.

Зебинисо Рўзиева тайёрлади

9 699