ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Буюк Британияда​ касалликка чалиниш билан боғлиқ энг юқори кўрсаткич қайд этилди

Буюк Британияда​ касалликка чалиниш билан боғлиқ энг юқори кўрсаткич қайд этилди

“Буюк Британияда бир кеча-кундуз давомида 1522 киши коронавирус инфекциясига чалингани қайд этилди, бу 12 июндан шу пайтгача бўлган муддатда бир кунда касалликка чалиниш билан боғлиқ ҳолатларнинг энг юқори кўрсакичи ҳисобланади”, дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида. 

Кейинги бир кеча-кундузда 12 киши касаллик қурбони бўлди. Бир кун аввал вирус юқтирганлар 1048, қурбонлар – 16 нафар бўлгани маълум қилинганди. Мамлакат бўйлаб жами касалланганлар эса 330 минг 368 кишидан иборат бўлиб, 41 минг 477 киши касаллик туфайли оламдан ўтган. 



1 252
ЎзА​