ЎзА Ўзбек

30.04.2020 Чоп этиш версияси

Буюк Британия COVID-19 қурбонлари сони бўйича Европада иккинчи ўринга чиқди

Буюк Британия COVID-19 қурбонлари сони бўйича Европада иккинчи ўринга чиқди
Буюк Британия коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сони бўйича Кўҳна Қитъада иккинчи ўринга чиқди, деб баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

“Кеча эълон қилинганидек, биз COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатларини ҳисоблаш тизимини такомиллаштиришга ўтамиз ва коронавирус таҳлили билан нафақат касалхоналарда, балқи бошқа шароитларда ҳаётдан кўз юмганларни ҳам ҳисобга оламиз. Авваллари фақат касалхоналарда ўлганлар коронавирус қурбонлари сифатида ҳисобга олинар эди“, — деди Рааб.

Шундай қилиб, коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича қўшимча маълумотлар, айниқса, уйда вафот этган кексалар ҳам ҳисобга киритилгандан сўнг, қурбонлар сони 26 минг 97 кишини ташкил этди. Ҳолбуки, куни кеча ушбу маълумотлар ҳисобга олинмаганда ушбу кўрсаткич 21 минг 678 кишини ташкил этган эди. Европа мамлакатлари орасида коронавирусдан энг кўп ўлим Италияда қайд этилди, яъни бу мамлакатда ҳозиргача жами 27 минг 359 киши офат қурбонига айланган.

Айни пайтда Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони 161 минг 145 кишини ташкил этмоқда. Дунё бўйича эса инфекция юқтирганлар 3 миллиондан ошди.

3 310
ЎзА