ЎзА Ўзбек

30.09.2019 Чоп этиш версияси

Буюк Британия бош вазири қиролича Елизавета IIдан узр сўради​​

Буюк Британия бош вазири қиролича Елизавета IIдан узр сўради​​

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакат парламенти фаолиятини тўхтатишга розилик беришни сўрагани учун қиролича Елизавета II дан узр сўради. 

Маълумки, пировардида суд бу сўровни ноқонуний деб топганди, дейилади "Sunday Times" хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Жонсон қироличанинг буйруғи билан қонун чиқарувчи орган фаолиятини тўхтатишга уринган, лекин 24 сентябрда мамлакат олий суди бу қарорни ноқонуний деб топиб, парламент фаолияти тикланганди. 

3 614
ЎзА