ЎзА Ўзбек

28.08.2018 11:36 Чоп этиш версияси

Буюк Британия Африкага йирик инвестиция олиб кириш арафасида

Буюк Британия Африкага йирик инвестиция олиб кириш арафасида

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй BREXIT бўйича битим лойиҳасидан сўнг Африка мамлакатларига қилган биринчи ташрифида қитьада Британия инвестициясини ривожлантиришга ваьда берди.

Бош вазир Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида сўзлаган нутқида Африка учун сарфланадиган инвестициядан иккала томон ҳам манфаатдор эканини, 2020 йилгача Бирлашган Қироллик Африкага инвестиция киритиш бўйича Қўшма Штатлардан ўзиб кетишини маьлум қилган.

Бош вазир шунингдек, Нигерия ва Кения давлатларида бўлиб, мамлакат раҳбарлари билан музокаралар ўтказган.

Тереза Мэй Африка давлатларига ташрифи доирасида Британиянинг 2019 йилда Европа Иттифоқидан чиқиб кетишидан аввал, қитьа мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

З.Мирзабоева, ЎзА
6 093