Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.01.2018 14:45 Чоп этиш версияси

Бугундан Хитойда 553 русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш таъқиқланди

Бугун, 2018 йил 1 январдан эътиборан Хитойда ҳавога зарарли моддаларни меъёрдан ортиқ чиқарадиган ҳамда кўп ёқилғи сарфлайдиган 553 русумдаги енгил автомобилларни ишлаб чиқариш таъқиқланди. 

Хитой автомобиль технологиялари маркази (China Vehicle Technology Service Center) хабарига кўра, мазкур қарор атроф-муҳитни зарарланишига қарши курашиш доирасида қабул қилинган. 

Таъқиқ Audi, Mercedes Benz, Chevrolet автогигантларининг айрим седанларига тааллуқлидир. 

Таъкидланишича, сотувдан олиб ташланадиган 553 турдаги автомобиллар Хитой автобозорида катта ўринга эга эмас. Шунга қарамай экологик хавфи нуқтаи назаридан таъқиқланган автомобиллар рўйхати кенгайтириб борилади. 
  
Хитой ҳукумати мамлакатда электромобилларни оммалаштириш ниятида. Шу мақсадда гибрид ва электрокарлар ишлаб чиқариш ҳамда фойдаланишда рағбатлантириш орқали 2030 йилгача Хитойда бундай автомобиллар ҳиссасини 40 фоизгача етказиш мўлжалланмоқда. 


Бизни “Telegram” ва “Facebook”да кузатинг.

ЎзА
11 515