ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Бугун Озарбайжон тили ва алфавити куни нишонланмоқда

Бугун Озарбайжон тили ва алфавити куни нишонланмоқда

Озарбайжонда 1 август куни озарбайжон алфавити ва тили куни нишонланади. Мазкур тарихий сана 2001 йил 9 августда, мамлакатнинг лотин алфавитига ўтиши тўлиқ таъминлангандан кейин тасдиқланган эди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу сана озарбайжонликларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим воқеа ҳисобланади.

1929 йил 1 январда Озарбайжон лотин графикасидаги алфавитга ўтган, 1940 йил 1 январдан бошлаб эса, кирилл алифбосига ўтишга қарор қилинган. Лотин алфавитига қайтиш ташаббуси 1990 йилларда илгари сурилди. 1990 йил 1 августда алфавит бўйича комиссия ташкил этилди.

Янги алфавит 1992 йилда тасдиқланиб, шу йилдан қўлланила бошлади. 2001 йил 9 августда Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиевнинг фармони билан 1 август Озарбайжон алфавити ва тили куни, деб эълон қилинганди.

2 022
ЎзА