ЎзА Ўзбек

12.09.2020 Чоп этиш версияси

Бугун Дохада афғонлараро музокаралар бошланади

Бугун Дохада афғонлараро музокаралар бошланади Бугун Қатар пойтахти Дохада Афғонистон ҳукумати ва толибонлар ўртасидаги музокаралар бошланади.

"Қатар ўз пойтахтида афғонлараро тинчлик музокаралари ўтказилишини эълон қилишдан мамнун", дейилади Қатар ташқи ишлар маҳкамаси тарқатган маълумотда.

"INTERFAX.RU" хабарига кўра, Афғонистон ҳукумати делегациясига Миллий ярашув бўйича Олий кенгаш раиси Абдулла Абдулла, толибонларнинг делегациясига эса ҳаракатнинг юқори мартабали вакили Абдул Хаким Мавлавий бошчилик қилади.

Музокараларда асосий мавзулар – ўт очишни узоқ муддатларга тўхтатиш ва зиддиятнинг сиёсий ечимлари муҳокама қилинади.

Аввалроқ, Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Амрулла Салоҳ мазкур музокараларни тарихдаги энг мураккаб музокаралардан бири бўлишини айтиб, бунгача кўп қон тўкилгани, бундай бошбошдоқликка барҳам бериш осон бўлмаслигини таъкидлаганди.

1 677
ЎзА