ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Бугун Буюк Британия қироличаси миллатга мурожаат қилади

Бугун Буюк Британия қироличаси миллатга мурожаат қилади

“Қиролича жаноби олиялари Бирлашган Қироллик ва Ҳамдўстлик аҳлига эфирдан мурожаат йўллайди. Телевидение ва радиодан ташқари қироличанинг мурожаати Қироллик оиласининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам тўғридан-тўғри берилади”.

Мазкур хабар Қироллик саройига тегишли ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган.

Ушбу жонли чиқиш 68 йилдан буён тахтда ўтирган Елизавета II томонидан ҳавола этилаётган атиги тўртинчи мурожаатдир.

Бундан олдинги миллатга мурожаатлар 1991 йилда Форс қўлтиғида бошланган уруш, 1997 йилда қиролича Диананинг фожиали ўлими ва 2002 йилда Она-қироличанинг вафоти муносабати билан эълон қилинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус Буюк Британиянинг 38 мингдан зиёд фуқаросида аниқланган. 3605 дан ортиқ бемор ҳалок бўлган.

818
ЎзА