Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.09.2018 12:51 Чоп этиш версияси

Бугун Беларусь Республикаси пойтахтида жаҳон фазогирларининг халқаро конгресси бошланади

Бугун Беларусь Республикаси пойтахтида жаҳон фазогирларининг халқаро конгресси бошланади

БЕЛТА ахборот агентлигининг хабар беришича, жорий йил 10 сентябрда Минскда Космик парвозлар ассоциациясининг 31-халқаро конгресси ўз ишини бошлайди. Тадбирнинг очилиш маросими пойтахтнинг миллий кўргазма маркази – “Белэкспо”да ўтказилиб, унда меҳмонлар мамлакат тарихи, космик тадқиқотлар соҳасида эришилган сўнгги ютуқлар билан яқиндан танишиши мумкин.

Хабарда қайд этилганидек, халқаро конгрессда Россия, АҚШ, Хитой, Қозоғистон каби дунёнинг 17 мамлакатидан 80 дан зиёд фазогирлар иштирок этиши кутилмоқда. Уларга Беларусь Республикасида ишлаб чиқилган юқори аниқликдаги оптик-ускуналар, космик соҳада олиб борилган тадқиқотлар натижалари намойиш этилади.

Космонавтика соҳасидаги сўнгги ютуқлар ва тадқиқотларга бағишланган 31-халқаро конгресс ўз ишини 15 сентябрга қадар давом эттириб, тадбир доирасида бизнес-сессиялар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, дунёнинг кўплаб мамлакатлари фазогирларини бирлаштирган Космик парвозлар ассоциацияси халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, унга 1985 йилда асос солинган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА