ЎзА Ўзбек

04.07.2018 13:36 Чоп этиш версияси

Бу йилда 700, кейинги йилда эса 716 миллиард доллар маблағ ажратилади

Бу йилда 700, кейинги йилда эса 716 миллиард доллар маблағ ажратилади
2019 йилда Қўшма Штатлар мудофаа тизимига ажратиладиган маблағ миқдори 716 миллиард долларга чиқади.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Мустақиллик кунига бағишлаб Ғарбий Виргиния штатида ташкил этилган тантанали маросимда маълум қилган.

РИА Новостининг Оқ уй сайтида эълон қилинган президент нутқига асосланиб ёзишича, Дональд Трамп мамлакат қуролли кучларини кучайтириш эвазига Америка хавфсизлиги қайта тикланиши, бунинг учун жорий йилда АҚШ армиясига рекорд даражадаги маблағ – 700 миллиард доллар ажратилгани, келгуси йилда бу кўрсаткич 716 миллиард долларга чиқишини алоҳида таъкидлаган.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, шу тариқа мамлакат армияси ҳар қачонгидан ҳам кўламли, кучли ва шиддатли бўлади.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 862