ЎзА Ўзбек

12.09.2018 11:23 Чоп этиш версияси

Бу йил Европанинг шимолий мамлакатида ҳам қурғоқчилик кузатилди

Бу йил Европанинг шимолий мамлакатида ҳам қурғоқчилик кузатилди

Европадаги бу йилги қурғоқчиликдан Норвегия ҳам азият чекди. Маълумотларга кўра, шимолий мамлакатда ёғингарчиликсиз ва жазирама билан ўтган ёз кунлари сўнгги 70 йил давомида кузатилмаган.

Euronews”нинг қайд этишича, қурғоқчилик сабаб норвегиялик фермерлар экинлардан жуда оз ҳосил олган. Айниқса, мамлакатнинг жанубий ҳудудлари қурғоқчиликдан катта зарар кўриб, оқибатда кўплаб деҳқонлар ҳукумат ёрдамига муҳтож бўлиб турибди.

Мамлакат ҳукумати ҳам ўз навбатида қурғоқчилик келтирган зарарни бартараф этишга киришган. Хусусан, пичан импортига бож ставкаларини камайтириш чоралари кўрилди. Ҳосил йўқотиб, иқтисодий зарар кўрган деҳқон хўжаликларига ярим миллион крон (465 миллион сўм атрофида) миқдорида бадал тўлаб бериш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ёз фаслида кузатилган жазирама туфайли Европа далаларида асосан бошоқли ва ёғ олинадиган экинлар зарар кўрди. Хусусан, германиялик деҳқонлар 1 миллиард еврога тенг ҳосил йўқотган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 187