ЎзА Ўзбек

12.04.2020 Чоп этиш версияси

Брюссель полицияси тартибсизликлардан кейин кўпчиликни ҳибсга олди

Брюссель полицияси тартибсизликлардан кейин кўпчиликни ҳибсга олди

Бельгия полицияси Брюсселнинг Андерлехт туманида бўлиб ўтган тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилинган шахсларни ушлади. Бу ҳақда “РИА Новости” мухбири хабар берган.

Қўлга олинганларнинг аксарияти 18-25 ёшли ўспиринлар. Уларни кичик-кичик гуруҳ ҳолида ушлаб, полиция маҳкамасига жўнатишяпти.

Ўнлаб полициячилар оммавий тартибсизлик рўй берган туманни ўраб олишган. Метронинг “Клемансо“ бекати ёпилган. Шунингдек, яқин орадаги бир неча кўчаларга ҳам тўсиқлар қўйилган.

Бельгия ОАВда тарқатилган хабарларга кўра, воқеалар жума куни таъқибдан қочишга уринган 19 ёшли мотоцикл ҳайдовчисининг фожиали ҳалокатидан сўнг ривожланган.

Ушбу ҳодисадан сўнг ижтимоий тармоқларда кўчаларга чиқишга чақириқлар тарқатила бошланган. Намойишчилар полициячиларга қарата тош, турли қаттиқ жисмлар улоқтиришган, бир неча автомобилга зиён етган.

1 252
ЎзА