Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 23:34 Чоп этиш версияси

Брюссел аэропортида топилган портловчи қурилма зарарсизлантирилди

Брюссел аэропортида топилган портловчи қурилма зарарсизлантирилди
Брюссел Халқаро аэропортида олиб борилаётган қурилиш ишлари давомида Иккинчи Жаҳон Уруши давридан қолиб кетган снаряд аниқланди. РИА Новостининг хабар беришича, бу ҳақида аэропорт матбуот хизмати маълум қилган.

«Иккинчи жаҳон уруши даврининг снаряди саперлар бўлинмаси томонидан зарарсизлантирилди», дейилади хабарда.
Портловчи қурилма топилган жой биноларга хавфсиз масофада жойлашган.

У тўлиқ текширилганидан сўнг, йўловчилар, аэропорт ходимлари ва транспорт учун хавф туғдирмаслиги маълум қилинди.


Н. Тошпўлатова, ЎзА
4 312