ЎзА Ўзбек

17.06.2019 11:38 Чоп этиш версияси

Британиянинг энг кекса фуқароси 112 ёшида вафот этди

Британиянинг энг кекса фуқароси 112 ёшида вафот этди

Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси Грейс Жонс жорий йилнинг июнь ойида 112 ёшида вафот этди. 

Қариянинг қизи Дейдре Жонснинг қайд этишича, Грейс Жонс умри давомида жисмонан фаол ҳаракатчан бўлган, ҳаётининг сўнгги кунларида ҳеч қандай касаллик билан хасталанмаган. 

***

АҚШда физик олим Алберт Эйштейн таваллудининг 140 йиллиги муноосабати билан олим мактублари намойиш этилган “ким ошди”савдоси ташкил этилди. Унда Эйштейннинг шахсий ва илмий қўлёзмалари очиқ савдога қўйилди. Олимнинг биргина америкалик ҳамкасби Пауль Софус Эпштейнга йўллаган мактуби 50 минг АҚШ доллари қийматида баҳоланди.

***

Франция Президенти Эмманюэль Макроннинг 2018 йилдаги АҚШга ташрифи чоғида икки давлат раҳбарларининг АҚШ – Франция дўнстона муносабатлари рамзи сифатида экилган дарахт кўчати қуриб қолди. 

ЎзА
1 485