ЎзА Ўзбек

16.06.2019 Чоп этиш версияси

Британия ташқи ишлар вазири: Европа Иттифоқи раҳбарлари Brexit шартларини қайта кўриб чиқишга тайёр

Британия ташқи ишлар вазири: Европа Иттифоқи раҳбарлари Brexit шартларини қайта кўриб чиқишга тайёр

Европа Иттифоқи раҳбарлари Бирлашган Қиролликнинг янги Бош вазири билан Brexitнинг шартлари бўйича музокара қилишга тайёр эканликларини намойиш этмоқдалар.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант якшанба куни Би-би-сига берган интервьюсида шундай фикр билдирган. У консерваторлар томонидан Бош вазир лавозимига номзод сифатида илгари сурилмоқда.

“Мен мунтазам алоқада бўладиган Европа етакчилари муаммони бартараф этиш тарафдори. Британия Бош вазири агар Шимолий Ирландия чегараси масаласи ечими акс этган лойиҳани тақдим эта олса, улар музокараларга тайёр. Лекин,31 октябр куни шартномасиз Brexitни амалга оширилиши Британиянинг манфаатларига зид. Биз келишиб олишимиз мумкин”, деган Хант.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи вакиллари Brexit битими матни ўзгартирилмаслигини, аммо Лондон ва Брюссел истиқболдаги муносабатларни йўлга қўйиш учун сиёсий декларация тузиш имконига эга эканлигини маълум қилишганди.

Ўтган пайшанба куни фракция доирасида ўтказилган овоз бериш жараёнида Борис Жонсон 312 овоздан 114 тасига эга бўлиб, бошқа номзодлардан илгарилаб кетганди. Хант эса 43 та овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган. 

Мамлакатнинг янги бош вазири номи июль охирида маълум бўлади.

6 111
Н. Тошпўлатова, ЎзА