ЎзА Ўзбек

28.08.2019 Чоп этиш версияси

Британия парламенти фаолияти қисқа муддатга тўхтатилди

Британия парламенти фаолияти қисқа муддатга тўхтатилди

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакат қироллигига парламент фаолиятида жорий йилнинг 14 октябрь санасига қадар танаффус эълон қилишини сўраб мурожаат қилди.

“Sky news” телеканали хабарида қайд этилишича, парламент фаолияти жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталаридан тўхталиши режалаштирилган. Мамлакат қонун чиқарувчи ташкилотининг ушбу қарори “Вrexit” лойиҳасини амалга оширишда Европа Иттифоқи билан юзага келаётган муаммолар сабабли қабул қилинган. Бош вазир Борис Жонсон ҳар қандай вазиятдан қатъи назар Британия Европа Иттифоқини тарк этишини маълум қилган.

– Биз ички кун тартибимизда белгиланган мақсадларимизни амалга оширишда давом этишимиз керак. Бу борада қатъий ва мустаҳкам режаларимизни шакллантириш учун парламент фаолиятида қисқа муддатли танаффус эълон қиламиз,– дейди Борис Жонсон.

2 849
ЎзА