ЎзА Ўзбек

07.09.2020 Чоп этиш версияси

"Британия Евроиттифоқ билан музокарада ўз позициясида қатъий туради"

"Британия Евроиттифоқ билан музокарада ўз позициясида қатъий туради"

Буюк Британиянинг ҳозирги ҳукумати аввалгисидан фарқли ўлароқ келгусидаги муносабатларга ойдинлик киритиш юзасидан Евроиттифоқ билан музокарада ўз позициясида қатъий туради.

INTERFAX.RU” хабарига кўра, бу ҳақда британ томонининг Brexit бўйича бош музокарачиси Девид Фрост “The Daily Mail” орқали ўз фикрини айтган.

"Биз битим бўйича ишларни шу йил тугатмоқчимиз. Нима ўйласак, шуни гапираяпмиз. Улар бизнинг позициямизга жиддий қарашлари керак бўлади", деди Фрост. 

Унингча, Буюк Британия ўз қонунчилигига мос иш тутиб, бошқаларга боғланиб қолмаслиги керак. 

"Йил охиригача битим бўйича ишни тугатиш учун Лондон жуда кўп таклифларни берди", деб таъкидладиДевид Фрост.

2 348
ЎзА