ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

“Brexit” юзасидан эришилган битим баёни 100 бетдан иборат

“Brexit” юзасидан эришилган битим баёни 100 бетдан иборат

Британия бош вазири Борис Жонсон Евроиттифоқ билан “Brexit” юзасидан янги битим бўйича келишувга эришди.

Икки кун давом этган музокараларда эришилган келишув битими 100 бетдан иборат.

“Биз – Англия, Шотландия, Уэльс, Шимолий Ирландия – биргаликда Бирлашган Қироллик сифатида Евроиттифоқдан чиқамиз”, деди Жонсон.

“Шунга қарамай, сўнгги сўз Британия парламентида айтилади, унда битим шанба куни овозга қўйилади. Ҳаммаси рисоладагидек кетса, Евроиттифоқ ва Буюк Британия битими 1 ноябрда имзоланиши мумкин”, дейилади “5-tv.ru”

2 250
ЎзА