ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

“Brexit” муҳокамасига бағишланган саммит ўз ишини бошлади

“Brexit” муҳокамасига бағишланган саммит ўз ишини бошлади

Бугун, 17 октябр куни Брюсселда Буюк Британия истисно тутилган ҳолда таркибида 27 давлат ва ҳукумат вакиллари бўлган Европа кенгашининг икки кунлик саммити ўз ишини бошлайди.

Унда “Brexit” масаласи муҳокама қилинади.

“REGNIUM” хабарига кўра, саммит олдидан Европа кенгашининг Британия билан музокараларда мувофиқлаштирувчиси бўлган Мишель Барнье Еврокомиссияга “Brexit” масаласидаги бугунги ҳолат хусусида ҳисобот берган.

“Еврокомиссия аъзоси Димитрис Аврамопулоснинг қайд этишича, лойиҳа бўйича ҳали ечилиши лозим бўлган муаммоли масалалар талайгина”, дейилади “Интерфакс” хабарида.

2 236
ЎзА