ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

​"Brexit" лойиҳаси қайта овозга қўйилади

​"Brexit" лойиҳаси қайта овозга қўйилади

Британиянинг Лейбористлар партияси иккинчи марта "Brexit" бўйича сайлов ўтказиш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда "SBS News" хабар бермоқда.

Буюк Британия келаси йил март ойида Европа Иттифоқини тарк этишни режа қилган. Аммо мамлакат Бош вазири Тереза Мэй кўраётган тадбирлар бу борада ҳеч қандай жиддий натижа бермаяпти. Аввалроқ Лейбористлар партияси раҳбари Жерими Корбин мамлакат Бош вазири амалга ошираётган мамлакатни Европа Иттифоқидан ажратиш ҳаракати муаммоли тус олса, иккинчи марта "Brexit" сайловини ўтказишини айтиб ўтган эди. 

Шу муносабат билан 23 сентябрь куни иш бошлаган партия йиғилишида бу масала атрофлича ўрганилиб, партия аъзолари "Brexit"нинг иккинчи референдуми ўтказилишини маълум қилди. Партия раҳбари мамлакатнинг Европа Иттифоқини тарк этиш қарорини “халқ овози”ни қўллаб-қувватлаган ҳолда амалга ошириш кераклигини таъкидлаган.

3 440
Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​