ЎзА Ўзбек

21.10.2019 Чоп этиш версияси

“Brexit” кечиктирилади

“Brexit” кечиктирилади

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Еврокенгаш раҳбари Дональд Тускка мактуб ёзиб, Евроиттифоқдан “Brexit” ни 2020 йилнинг 31 январигача кечиктиришини сўради.

“РИА Новости“ хабарига кўра, мактуб парламент бош вазирга “Brexit” ни кечиктириш вазифасини юклаганини айтиш билан бошланган.

Британ ахборот манбаларига кўра, Жонсон Тускка учта мактуб йўллаган. Биринчисида парламентнинг муддатни кечиктириши, иккинчисида бош вазирнинг ўзи кечиктиришни ёқламаслиги, учинчисида эса Британиянинг Евроиттифоқдаги вакили Берроу изоҳини баён қилган.

Энди қарорни Евроиттифоқ чиқаради.

1 740
ЎзА