ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Бойқўнғирда ракета учириладиган Россия фазовий мажмуасига Назарбоев номи берилди

Бойқўнғирда ракета учириладиган Россия фазовий мажмуасига Назарбоев номи берилди

Бойқўнғирда қурилаётган ўрта ва ярим оғир тоифали “Союз-6“ ва “Союз-5“ элтувчи ракеталар учириладиган Россия ракета-фазовий мажмуаси Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбоев шарафига “Назарбаевский старт“ дея аталадиган бўлди.

Бу ҳақдаги хабар Россиянинг “Роскосмос” сайтида пайдо бўлди.

Бойқўнғирда мажмуа қурилиши борасидаги Келишув 2018 йилда имзоланган эди.  Аввал у “Байтерек“ деб номланганди. Бироқ ўтган ҳафта Москвада Назарбоев ва РФ президенти Владимир Путин учрашиб, сиёсатчилар биргаликда Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасининг “Қозоғистон” павильонига ташриф буюришганларида РФ президенти мажмуанинг номини ўзгартириш таклифини илгари сурди.

Маълумотларга кўра “Назарбоев“дан илк ракета 2022 йилда учирилади.

2 330
ЎзА