ЎзА Ўзбек

03.10.2018 14:49:43 Чоп этиш версияси

“Бош вазирнинг муҳожирлар масаласидаги қарори нотўғри”


Тереза Мэйнинг Brexitдан кейинги муҳожирлар масаласи бўйича таклифи мамлакатни таназзулга дучор қилади, деб фикр билдирди Британия саноат корхоналари конфедерацияси бош директори Кэролайн Фэйрбайрн.

Аввалроқ, Мэй Brexitдан кейин Европа Иттифоқи давлатлари муҳожирлари ҳеч қандай имтиёзга эга бўлмаслигини айтиб, қаерданлигидан қатъий назар малакали мутахассислар мамлакатда иш топа олишини маълум қилганди.

“Бош вазирнинг муҳожирлар масаласидаги қарори нотўғри бўлди. Британия иқтисоди учун кам малакали мутахассисларнинг заруратини инкор қилиш билан ҳукумат бугунги ва келажакдаги бизнес ва одатий ҳаётнинг кундалик меъёрларига нисбатан зарба берилиши эҳтимолини пайдо қилади”, дейди Фэйрбайрн. Унингча, натижада қурилиш, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий ёрдам жабҳаларида ишчи кучи етишмаслиги билан боғлиқ катта хавф вужудга келади.