ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Борис Жонсон Никола Стерженнинг парламентга мурожаат қилишини рад этди

Борис Жонсон Никола Стерженнинг парламентга мурожаат қилишини рад этди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Шотландия Биринчи вазири Никола Стерженнинг Шотландия мустақиллиги бўйича референдум ўтказиш ваколатини сўраб парламентга мурожаат қилишини рад этди.

Бош вазир Twitterдаги саҳифасида бундай ваколат беролмаслигини, лекин шотланд халқини қўллаб-қувватлашини ёзган. Маълумот учун, 2014 йили Шотландияда мустақиллик бўйича референдум ўтказилган ва 55 фоиз аҳоли Буюк Британия таркибида қолишга овоз берган, мухтор ҳудуд ҳукумат ўша пайтда такрорий референдумни 2021 йилда ўтказишга қарор қилганди.

1 887
ЎзА