ЎзА Ўзбек

26.08.2019 Чоп этиш версияси

Борис Жонсон 39 миллиард фунт стерлинг тўламаслигини маълум қилди

Борис Жонсон 39 миллиард фунт стерлинг тўламаслигини маълум қилди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёни кечиктирилиши учун жами 39 миллиард фунт стерлингни тўламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

“Агар биз Иттифоқдан ҳеч қандай битимсиз чиқсак, ўз-ўзидан 39 миллиард, албатта, тўланмайди”, деди у “Sky News”га интервьюсида. Июнда АҚШ Президенти Дональд Трамп Британияга Евроиттифоқ унинг шартларига кўнмаса, Брексит кечикишига оид 39 миллиардни тўламасликни маслаҳат берганди.

2 733
ЎзА