ЎзА Ўзбек

11.11.2019 Чоп этиш версияси

Боливиядаги сиёсий таназзулни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш чақирилиши мумкин

Боливиядаги сиёсий таназзулни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш чақирилиши мумкин
Колумбия ташқи ишлар маҳкамаси Америка давлатлари ташкилотига мурожаат қилиб, Боливиядаги сиёсий таназзулни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш чақирилишини сўради, дейилади ТАСС хабарида.

Маҳкама баёнотида, Колумбия зудлик билан навбатдан ташқари сессия чақирилишини сўраши айтилган. Эслатиб ўтамиз, якшанба кунги воқеалардан сўнг Боливия Президенти истеъфога чиқиши, унинг ортидан мамлакатнинг аксарият юқори мартабали амалдорлари, жумладан, вице-президент Альваро Гарсия Линера ҳам истеъфо бериши маълум қилганди.

1 530
ЎзА